Абдувоҳид Жалолов: "Иқболжон Америка рингларида ўзини синаб кўрсин"

  • 14 апрель, 2021, 12:20
  • 0
  • Бокс

3 апрель куни профессионал боксда ўз дебют жангини ўтказиб, ажойиб ғалабага эришган боксчимиз Иқболжон Холдоровнинг ҳаваскор боксда эришган салмоқли натижаларида унинг мураббийи Абдувоҳид Жалоловнинг ҳам катта хиссаси бор. 

Табиийки, Иқболжоннинг профессионал боксдаги фаолиятига оид янгиликлар ва режалар ҳам бевосита ушбу мураббий билан боғлиқ бўлади, десак янглишмаган бўламиз. Шу нуқтаи назардан, ушбу мутахассиснинг Иқболжонни профессионал фаолиятига боғлиқ фикрлари билан қизиқдик:

 

- Боксчининг спортчилик фаолияти ўзи узоқ давом этмайди. Шу қисқа вакт ичида спортчи ўз келажагини яратиб олиши керак. Профессионал йўналишга ўтишдан асосий мақсад молиявий масала эди. Ҳозир Олимпиада лицензияси тўлди. Токиога боришдан умид йуқ. Жаҳон чемпионати, Осиё миқиёсидаги марраларни эгаладик, деб айта оламан. Бола 24 ёш. Айни кучга тўлган вақти, профессионал йўналишда Америка рингларида омадини синаб кўрсин. Шу вариант ўзига, спортимизга ва менга ҳам энг фойдали йул деб биламан.

 

Кейинги Олимпиадага қадар 27 ёшга киради. Уйланади, оилали бўлгандан сўнг ҳаваскор боксдаги хизмат сафарлари, вазн ушлаб юриш давомийлиги ортиқчалик қилар экан.

Шу ўринда яхши савиядаги боксчиларга 23 ёшдан профессионал боксга ўтишини тавсия қилган бўлар эдим. Яқин кунларда шартнома имзоласак керак. Тошкентдаги жанг промоутерларга ёқди. Шарнома имзоланса, кейинги ишларни режалаштирамиз. 

ихти




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!