Абдувоҳид Неъматов Суперлиганинг энг қиммат футболчисига айланди
"Transfermarkt" портали Ўзбекистон Суперлигаси ва Про Лига клублари футболчиларининг нархини янгилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "аждарлар" посбони ҳисобланган Абдувоҳид Нематовнинг нархи 600 минг еврога кўтарилди ва ҳозирда 1.5 миллион евро етди.
Неъматов айни дамда чемпионатимизнинг энг қиммат футболчисига айланди. 23 ёшли дарвозабон ўтган мавсум Суперлигада 25 та ўйин ўтказиб, 16 та тўпни дарвозасидан олиб чиққан бўлса, 14 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
"Насаф"нинг яни бир муҳим футболчиси Акмал Мозговойнинг нархи 300 минг еврога кўтарилиб, ҳозирда 1.3 миллион еврога етди. Бундан ташқари, "Сўғдиёна"нинг лидерларидан бири Люпчо Дориев ва "Сурхон"нинг истеъдодли ҳужумчиси Абдуғофур Ҳайдаровларнинг нархига ҳам 300 минг евродан қўшилди. Ҳозирда Дориевнинг нархи 1.2 миллион бўлса, Ҳайдаровнинг қиймати 350 минг евро.
"Динамо"нинг қирғизистонлик ҳужумчиси Жоэл Кожо ҳам бу мавсум ажойиб мавсум ўтказди. Унинг нархи 250 минг еврога кўтарилиб, ҳозирда 700 минг еврога етди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Нарсуллаевнинг баҳоси 200 минг евро юқорилаган ҳолда 1.2 миллион еврога етди. Бундан ташқари, "Сўғдиёна" вакиллари Ислом Қобилов ва Владимир Йовович, "Динамо" вингери Ҳислат Ҳалилов ҳамда "Нефтчи" футболчиси Билолхон Тошмирзаевларнинг ҳам нархи 200 минг еврога кўтарилди.
Фикрлар