Абрамович Лэмпардга шарт қўйди

"Челси" ярим ҳимоячилари Нголо Канте ва Жоржиньо трансферлар ойнаси вақтида Лондон клуби таркибини тарк этиши мумкин.

The Sun нашри хабарига кўра, клуб раҳбари Роман Абрамович жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпардга трансфер сиёсати бўйича ўз шартларини қўйган. Унга кўра, "кўклар"нинг ҳар бир янги трансфери учун ҳозирги таркибидан биттадан футболчи клубни тарк этиши керак бўлади.

Шу сабаб, Тимо Вернер ва Кай Хаверц хариди ортидан Канте ва Жоржиньо ўзига янги клуб излаши керак. "Эвертон" ҳимоячиси Бен Чилуэлл трансфери учун эса Маркос Алонсо ёки Эмерсонга чиқиш эшиклари кўрсатилади.

Олдинроқ, "Челси" Вернер масаласида "РБ Лейпциг" билан 60 миллион евролик келишувга эришгани, Кай Хаверцнинг трансфери учун лондонликлар 85 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинган эди.


Лэмпард даврида "Челси"да бельгиялик футболчи қолмайди


"Челси" катта харидга ҳозирлик кўрмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!