Абрахам фаолиятини Италиянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин

"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини Италиянинг бошқа бир клуби "Милан"да давом эттириши мумкин. 

Фабрицио Романо хабар беришича, миланликлар англиялик футболчи учун музокараларни бошлаган. Ҳужумчининг ўзи ҳам бу таклифни қабул қилиши мумкин. 

Тэмми 2021 йилда "Челси"дан "Рома"га 41 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Шундан кейин жамоанинг асосий ҳужумчисига айланди, лекин жароҳат туфайли бу мақомдан айрилиб қолиши аниқ бўлиб бормоқда. Сабаби, клуб яқиндагина "Жирона"да Артём Довбикни харид қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!