Абу-Даби “Катта Дубулға” турнирида иштирок этадиган таркибимиз билан танишинг!
Хабарингиз бўлса, 24-26 – октябр кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳри дзюдо бўйича навбатдаги “Катта Дубулға” турнирига мезбонлик қилади. Мусобақада иштирок этиш истаги билан айни дамга қадар дунёнинг 80 мамлакатидан 449 нафар спортчи рўйхатдан ўтган. Ўзбекистон терма жамоаси эса беллашувларда қуйидаги таркиб билан қатнашади.
Эркаклар:
- 60 кг: Достон Рўзиев
- 60 кг: Камолиддин Баҳтиёров
- 66 кг: Муҳриддин Тиловов
- 73 кг: Шаҳрам Аҳадов
- 73 кг: Обидхон Нўмонов
- 81 кг: Мусо Собиров
- 81 кг: Нурбек Муртазоев
- 100 кг: Отабек Тўрабоев
+ 100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров
+ 100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
Аёллар:
- 52 кг: Сита Қадамбоева
- 57 кг: Шукржон Аминова
- 63 кг: Севинч Исоқова
- 70 кг: Шоҳиста Назарова
- 78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+ 78 кг: Рината Илматова
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати!
Фикрлар