Абубакарга Туркиядан таклиф бор

“Ал-Насср” Роналдуни сотиб олганидан кейин ҳужумчи Винсен Абубакарнинг клубдан кетиши кутилмоқда. Унинг кейинги манзили Туркия бўлиши мумкин.

“FootMercato” нашрининг хабар беришича, “Бешиктош” 30 ёшли футболчининг агенти билан музокаралар ўтказмоқда. Клуб уни “Манчестер Юнайтед”га йўл олиши мумкин бўлган Вегхорст ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот уччун, Абубукарнинг “Ал-Насср” билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади. У ушбу мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!