"ACA 110" турнири бўлиб ўтди ёхуд Россиянинг нуфузли промоушенида янги чемпион пайдо бўлди
Москвада Россиянинг энг нуфузли "Absolute Championship Akhmat" промоушени томонидан навбатдаги жанг кечаси ташкил этилди. Яъни, “ACA 110” турнири бўлиб ўтди ва мазкур кечада бир қатор шиддатли ва қизиқарли жанглар кузатилди. Марказий жангда ярим ўрта вазн тоифасида вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун икки россиялик Али Багов ҳамда Мурад Абдуллаев тўқнаш келди. Мазкур титул жангида Абдуллаев ҳакамларнинг қарорига кўра, ғолиб чиқиб, ушбу вазннинг янги чемпионига айланди.
Қуйида қолган натижаларни тақдим этамиз.
Асосий кард:
Эдуард Вартанян - Муҳаммад Коков - ҳакамлар қарорига кўра, Вартанян ғалаба қозонди.
Рамазан Кишев - Қурбон Тайгибов – Кишев биринчи раундда рақибини нокаутга учратди.
Асхаб Зулаев - Жоробек Тешебоев – Зулаев 3-раундда қирғизистонлик рақибини нокаутга учратди.
Илья Шчеглов - Адлан Ибрагимов – Шчеглов ҳакамлар қарорига кўра, ғолиб чиқди.
Прелим кард:
Дауд Шайхаев - Эрлан Улуғбеков – Шайхаев 2-раундда техник нокаут эвазига зафар қучди.
Ислам Мешев - Эмран Исрафилов – Мешев ҳакамлар қарорига кўра, ғолиб бўлди.
Эльхан Мусаев - Адама Богатирев – Мусаев ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди.
Гога Шаматов - Мурад Магомедов – Шаматов очколар ҳисобида ғалабага эришди.
Самвел Варданян - Хамзат Аушев – Варданян 2-раундда бўғиш услуби эвазига ғалабани қўлга киритди.
Азамат Бекоев - Араз Мамедов – Бекоев 1-раундда техник нокаут билан зафар қучди.
Павел Витрук - Валерий Хажироков – Витрук ҳакамлар қарорига кўра, муваффақитга эришди.
Махочи Сагитов - Роман Подругин – Сагитов ҳакамлар қарорига кўра, ғолиб деб топилди.
Фикрлар