Ачинарли! "Барселона"нинг ёш иқтидори узоқ муддатга сафдан чиқди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Бернал кеча бўлиб ўтган "Райо Вальекано"га қарши баҳсда жароҳат олди. 

Тиббий хулосага кўра, 17 ёшли футболчининг чап тиззаси хочсимон боғлами узилган ва летерал менискнинг чўзилиши аниқланган.

Ҳозирча футболчининг қанча вақтга сафдан чиққани маълум эмас, аммо мазкур жароҳат тури анча жиддий ҳисобланади. Одатда футболчилар бундай жароҳат орқали тўлиқ мавсум ва ундан кўпроқ муддатга сафдан чиқади. 

Қайд этиш лозим, Бернал жорий мавсум Ла Лига доирасида илк 3 та учрашувнинг барчасида майдонга тушганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!