Адлия вазири Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти этиб сайланди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хибир тарқатмоқда.

Манбанинг хабар тарқатишича, шу кунга қадар федерацияни бошқариб келган Дусанов Зоҳид Абдуқаюмович соғлиғи ёмонлашгани сабабли ўз лавозимини тарк этган. Шу муносабат билан федерация раҳбарлиги лавозимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Давлетов Русланбек Қуролтоевич номзоди таклиф этилган ва конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашган.

янги раҳбар вилоятларда ҳам баскетболни ривожлантиришга эътибор қаратиш билан биргаликда, терма жамоа учун хориждан малакали мураббийлар жалб қилинишини, бугунги кунда энг асосий муаммолардан бири бўлиб турган база масаласи ҳал қилинишига ҳам алоҳида урғу бериб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!