Айни кунларда "IТ Park MITC" кўмагида "Adrenaline" билан ҳамкорликда мукофот жамғармаси 60 млн сўмни ташкил этувчи "Counter-Strike: Global Offensiv" ва "FIFA 20" бўйича "Adrenaline Online Cyber Cup" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун  "FIFA 20" бўйича ўтказилаётган турнирнинг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтди. 256 нафар иштирокчи орасидан финалга қадар етиб келиб, бош соврин учун курашда Қаҳрамон Солиҳбоевни 2:1  ҳисобида мағлуб этган Дилшод Матёқубов "FIFA 20" бўйича ўтказилган "Adrenaline Open Cyber Cup" мусобақаси ғолиби бўлди.

3-ўрин учун кечган беллашувда эса Абдусапи Қаюмов Илҳом Турдиқуловдан 2:0 ҳисобида устун келди.

"Adrenaline Online Cyber Cup" | FIFA 20 | Финал

Дилшод Матёқубов - Қаҳрамон Солиҳбоев 2:1

3-ўрин учун

Абдусапи Қаюмов - Илҳом Турдиқулов 2:0

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)