"Adu-Dhabi Chess Festival". Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган турнирда ҳамюртларимиз муносиб иштирок этди

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Ўттизинчи Абу-Даби Халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтмоқда. 14 август куни старт олган мусобақада юртимиз шарафини жами 32 нафар шахматчи ҳимоя қилмоқда.

Мукофот жамғармаси жами 104 минг 50 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда 250 дан ортиқ шахматчи "Masters", "Open А", "Open B" ҳамда "Juniors" гуруҳларида беллашмоқдалар. 

Шунингдек, мазкур фествалда мактаб ўқувчилари тоифасида ҳам блиц баҳслари бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз юқори натижалар қайд этди. 

"Schools G7" (қизлар) гуруҳида ўтказилган баҳсларда "Cambridge International School" ўқувчиси Асмина Абдулазизова 3-ўринни қўлга киритди. У 7 турдан сўнг жами 5 балл тўплашга муваффақ бўлди. 



Бундан ташқари, "Schools B7" (йигитлар) гуруҳида ўтказилган учрашувлар сўнггида Дониёр Раҳимов (45-шаҳар мактаби) 7 турдан сўнг 5-поғонани банд этди. 



"Schools B13" (йигитлар) гуруҳида иштирок этган икки нафар ўзбекистонлик шахматчилар Асилбек Абдулазизов 20- ("Cambridge International School") ва Усмонхон Тоҳиржонов эса ("Sky Chess") 40-ўринларга эга чиқди. 

"Schools B15" (йигитлар) гуруҳида эса Саййид Усмон Шамсуддин 10-, Акбар Якуббоев 19-, Асадбек Абдулазизов эса 47-поғоналардан жой олди. 

"Schools G15" (қизлар) гуруҳида 5,5 очко тўплашга муваффақ бўлган Мумтозбегим Мансурова ўз гуруҳида иккинчи ўринга эга чиқди: 



Бундан ташқари, яна бир вакиламиз Асмирахон Абдулазизова "Schools G17" (қизлар) гуруҳида ўз иштироки якунлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!