"Adu-Dhabi Chess Festival". Вакилларимиз турнирда қандай иштирок этяпти?

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Ўттизинчи Абу Даби Халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтмоқда. 14 август куни старт олган мусобақада юртимиз шарафини жами 32 нафар шахматчи ҳимоя қилмоқда.



Мукофот жамғармаси жами 104 минг 50 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда 250 дан ортиқ шахматчи "Mastersс", "Open А", "Open B" ҳамда "Juniors" гуруҳларида беллашмоқдалар. 

"Masters" турнирида 3-тур баҳслари якунланиш арафасида. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур гуруҳда ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев ҳозирча 3 очко билан 150 нафар шахматчи орасида пешқадамлик қилиб турибди. 

3-турда вакилларимиз қайд этган натижалар: 

Жавоҳир Синдаров 1 – 0 Алберто Барп (Италия)
Саидакбар Сайдалиев 0 –  1 Аранвинҳ (Ҳиндистон) 
Нодирбек Якуббоев 1 –  0  Ҳарикришнан (Ҳиндистон) 
Ҳумоюн Бегмуродов 0 –  1 Ягиз Каан (Туркия) 
Муҳаммадзоҳид Суяров 0 – 1 Жани Кушал (Ҳиндистон) 
Шамсиддин Воҳидов 0 – 1 Ажай Сантош (Ҳиндистон)
Муҳиддин Мадаминов 0 –  1 Ҳари Мадҳаван (Ҳиндистон) 
Баҳром Баҳриллаев 1 – 0 Хоса Габриэль Кардосо (Колумбия) 

Нодирбек Якуббоев - победитель Qatar Masters 2023 - Chess.com

11. Баҳром Баҳриллаев - 2,5 
20. Жавоҳир Синдаров - 2,5 
30. Абдималик Абдусаломов - 2
48. Ортиқ Ниғматов - 2 
72. Шамсиддин Воҳидов - 2
89. Афруза Ҳамдамова - 1,5 
92. Муҳаммадзоҳид Суяров - 1,5 
97. Ҳумоюн Бекмуратов - 1,5 
103. Саидакбар Сайдалиев - 1,5

Маълумот учун, шахматнинг блиц йўналиши бўйича баҳслар якунига етди. 150 шахматчи иштирок этган бу йўналишда Жавоҳир Синдаров 8.5 балл билан 7-ўринни банд этди. Эътиборли томони шундаки, қўшни Тожикистон Фарруҳ Аманатов  9.5 балл билан блиц йўналиши ғолибига айланди. 

Вакилларимиз тўплаган баллар ва жадвалдаги ўрни билан ҳам танишинг: 
...
7. Жавоҳир Синдаров  - 8,5;
9. Абдималик Абдусалимов - 8,5; 
13. Шамсиддин Воҳидов - 8;
33. Муҳиддин Мадаминов - 7,5;
40. Саидакбар Сайдалиев - 7,5;
44. Нодирбек Якуббоев - 7;
46. Ортиқ Ниғматов - 7;
74. Шамсиддин Саййид Усмон - 6,5; 
87. Афруза Ҳамдамова - 6,5. 

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини 8-ўринда якунлади – Газета.uz


Бундан ташқари, блиц U-16 баҳсларида ҳам бир қатор ҳамюртларимиз дона сурди. Жумладан, Ҳумоюн Бегмуратов 9 балл билан ушбу йўналишда 4-ўринни банд этди. 1-ўрин эса 10 балл тўплаган ҳиндистонлик Асват томонидан эгалланди.

Вакилларимиз тўплаган баллар ва жадвалдаги ўрни билан ҳам танишинг: 
...
6. Акобирхон Сайдалиев - 9 балл;
18. Баҳром Баҳриллаев - 8;
27. Акбар Якуббоев - 7.5;
28. Беҳруз Қудратов - 7.5; 
29. Икромжон Ҳалилов - 7.5; 
42. Нилуфархон Имомқўзиева - 7;
69. Асилбек Абдулазизов - 7;
71. Усмонхон Тоҳиржонов 7;
139. Асабдек Абдулазизов - 6;

Ўз навбатида блиц йўналиши ғолиби 2000 АҚШ долларига эга чиқса, блиц U-16'да зафар қучган ёш шахматчи 700 АҚШ долларини қўлга киритади. 

"Open A" йўналишида ҳозирча 3 тур ортда қолган (3/9) бўлиб, унда 3 очкога эга Мандар Прадип пешқадамлик қилмоқда. Бу ерда ҳозирча вакилларимизнинг натижалари мақтовга арзигулик эмас. 
....

38. Нилуфархон Имомқўзиева - 2; 
82. Акобирхон Сайдалиев - 2;
88. Шамсиддин Саййид Усмон - 2;
99. Шаҳноза Сабирова - 1,5;
101. Мумтозбегим Мансурова - 1,5; 
102. Икромжон Ҳалилов - 1,5;

"Open B". Мазкур гуруҳда (3/9) вакилларимиз пешқадамлар орасида. Жумладан, 3 нафар шахматчимиз пешқадам билан бир хил очко тўплаган. 
...

5. Беҳруз Қудратов - 3 балл;
8. Аржин Муқумов - балл; 
13. Анвар Якуббоев - 3 балл;
29. Худоёр Мараимов - 2.5; 
62. Муродбек Искандаров - 2;
80. Азизжон Абдукаримов - 2 балл;
83. Асилбек Абдулазизов - 2 балл;
112. Усмонхон Тоҳиржонов - 2 балл; 
142. Асадбек Абдулазизов - 1.5 балл.

Ушбу турнирнинг яна бир ўзига хослиги унда оилавий жамоалар ҳам иштирок эта олгани бўлди. Оилавий баҳсларда жами 4 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этган Шарма жамоаси 1-ўринни банд этди. 

2-ўрин Ўзбекистондан келган Якуббоев жамоасига насиб қилди. Бундан ташқари яна бир нечта жамоаларимиз ҳам "Families group"да муносиб иштирок этди. 

...

23. Коканд;
27. Абдулазизов; 
42. Тоҳиржонов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!