"ADXC 4" турнири таассуротлари ёхуд қайд этилган натижалар!

Ҳафталаб давом этган тайёргарликдан сўнг, ва ниҳоят, ADXC 4 турнири ўз ниҳоясига етди. Ўтган шанба куни Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Dojo de Paris аренасига жаҳоннинг манаман деган джиу-джитсу ва грэпплингда моҳир курашчилари ва жангчилари жам бўлишди.
Грэппинг қоидалари асосида ўтган турнир асосий жанги UFC‘нинг кучга тўла, забардаст икки азамати - франциялик Бенуа Сен-Дени ва англиялик Марк Диакизе ўртасида бўлиб ўтди. Ўз ватани Францияда жанг қилган Бенуа ADXC октагонига ўзининг жанговар ҳаракатларини амалга ошириш учун ташриф буюрди ва жангнинг темпини тўлиқ назорат қилди. Мэйнивент тез якунланиши эҳтимоли юқори эди, аммо, биринчи раунддаги Сен-Денининг рақибига нисбатан бўйинни оғритиш усулини амалга ошириши Диакизенинг моҳирона ҳимояси сабабли амалга ошмади. Шу тариқа беллашув беш раундга чўзилди. Баҳс давомида, Диакизе ҳам эпизодларда яхши вазиятларга эга бўлган ҳолда, финиш орқали ҳам ғалаба қозонишга имконияти мавжуд бўлди. Аммо, “Уруш Худоси” лақабли жангчининг босими жанг тақдирини ҳал ва кутилганидек Бенуа жангда ғалаба қозониш асносида маҳаллий мухлислар кўнглини ҳам шод айлади.

Ўша турнирнинг мухлислар эътибори жиҳатидан иккинчи олишуви норвегиялик джитсер Эспен Матейсен ва франциялик Леон Ларман ўртасида кечди. Баҳс стартиданоқ, Матейсен, беримболо услубида сабмишенга интилди. Хавфни сезган Леон, рақибини ёқадан ушлаганча амалга оширишга интилган оғритиш усулига чап бера олди, аммо, раунд экваторидан ўтганида барибир усулга тушган ҳолда таслим бўлдим ва рақиби Эспенга ADXC промоушени 77 кг. гача бўлган вазни чемпиони бўлишига йўл қўйиб берди. 
Навбатдаги баҳсда уэльслик Фион Дэвис учун маваффақиятли якунланди. Ўзи учун таҳликали бўлган гард позициясидан у, мардонавор тарзда рақибаси америкалик Морган Блэк босимига бардош бера олди ва баҳснинг илк раундида армбар орқали муддатдан олдин ғалаба қозонди.

Джиу-джитсу бўйича кейинги ўриндаги баҳс, Ҳолид ал-Шеҳҳи ва Леонардо Марио ўртасида тўлиқ давом этди. Уч дақиқадан 5 раунд давом этган дуэльнинг биринчи раунди стартиданоқ Ҳолид рақиби томон тейкдаунга интилди ва сабмишенга уриниб кўрди. Уриниш муваффақиятсиз якунланиши ҳамоноқ, Леонардонинг бир оёғини ердан узганча, октагон четига босим билан позицияни кўчирди. Леонардо босимга дош берган ҳолда қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Аммо, амирликлардан ташриф буюрган курашчи ўзининг техникасидан мохирона фойдаланган ҳолда, тепа позициядан ва ёнбош тарафлама ҳам усулларга интилиб кўрди. Жанг тўлиқ давом этганида эса, Ҳолид ал-Шеҳҳи ўзининг кўникмалари ва ҳаракатлари эвазига рақибидан устун эканлигини ҳакамларга намойиш қилиши натижасида бўлинган қарор эвазига баҳсда ғолиб чиқди ва ADXC ярим енгил вазни титульини қўлга киритди. 

Ҳа, турнирдаги асосий жанглар ўз йўлига қизиқарли ва мухлисларни зериктиришга сабаб топилмаган жанглар бўлган бўлсада, асосий кард ва прелим кардда ўзига хос юқори темпдаги бошқа олишувлар ҳам кечди. Қуйида ўша бошқа жанглар ҳақида тўхталамиз.

ММА жангчилари ҳисобланмиш Абдулкарим ал-Селвади ва Амин Аюб ўртасидаги грэпплинг баҳси дастлабки икки раунди Абдулкаримнинг рақиби устидан тўлиқ назорати остида кечаётган пайтда, маҳоратли спортчи Амин Аюб рақибини гильотина усулига тушуришга бир баҳя қолди. Аммо, сабрли бўлган ал-Селвади ушбу ҳавфли қопқондан чиқиб кета олди ва ўз ҳисобига ҳакамлар қарорига кўра ғалабани ёздириб қўя олди. Шу тариқа, Фаластин фахри бўлган жангчи рекордидаги ғалабалар устунига яна битта ғалабани қўшиб қўя олди.

Кассио Силва Марко Оикарайненга қарши.
Римда ташкил этилган Абу-Даби Катта Дубулға грэпплинг турниридаги шиддатли реванш жанги каби, бу сафар ҳам бразилиялик Кассио Силва рақиби финляндиялик Марко Оикарайнен устидан зафар қучди. Учбурчак, армбар ва омоплата каби турли хил тажовузларга эга арсеналга эга бўлсада Кассио рақиби Марконинг ажойиб тарздаги ҳимояси сабабли жангни финиш орқали якунлай олмади. Баҳснинг сўнгги онларидаги усулдан эсон-омон чиқиб олган Кассио ушбу баҳсда ҳакамларнинг бир овоздан маъқуллаши орқали фин спортчисини мағлуб этди.

Натаниэлье де Жесус Элизабет Митровичга қарши.
Турнир доирасидаги энг баланси ажойиб жанглардан бири Натаниэлье ва Элизабет ўртасида кечди. Актив ҳимоя ва хавфли уринишларга чап беришда ўзининг узун оёқларидан фойдаланган Элизабет, рақибаси Натаниэльенинг тепа позициядаги босими ва тажрибасига туриб бера олди. Шиддатли сценарий остида ўтган баҳсда Натаниэлье кўпчилик ҳолатларда орқа соҳани назоратга олган ҳолда рақибасига томон оғритиш усулини қўллаш, баъзан эса, қўлни армбарга олишга муттасил интилди. Бу каби хатти-ҳаракатлар бразилиялик спортчи қизга очколар ҳисобига ғалабани илиб кетиш учун етарли бўлди. 

Ниа Блэкман Магдалена Лоскага қарши.
БЖЖ бўйича жигарранг белбоғ соҳибаси бўлган Ниа Блэкман ўзининг дадил қарорларни қабул қилиши орқали анча ўзини яхши кўрсата олган спортчи польшалик қора белбоғ соҳибаси Магдалена Лоскага қарши жангнинг дастлабки эпизодларида бўғиш ва омоплата усулидаги сабмишенларга интилиш орқали жангга старт берди. Шундай бўлишига қарамасдан, Магдалена фаолликни қўлдан бой бермади ва оралиқда жанг темпини назоратга олди. Ўз ўрнида Ниа оёқларга дам-бадам ҳужум қилиб туриш ва кейинчалик иккинчи ва учинчи раундларда рақибасининг орқа томонини назоратга олган ҳолда кескин финишларга интилди. Шу тариқа, ўзининг уринишлари анча залворлироқ бўлганлиги важидан Ниа Блэкман очколар ҳисобига жанг ғолибасига айланди.

Стиви Рэй Иброҳима Манега қарши
ММА ветеранлари олишувида Стиви Рэй ўзини тажрибали грэпплер эканини намойиш қила олди. Иброҳимага қарши кечган ушбу баҳснинг дастлабки икки раундида шотланд ўғлони оёққа интилиш ва гильотинага уринишлар орқали ўзини яхши томондан кўрсата олди. Учинчи раунд эса тик оёқда ва канвасга кам мурожаат қилинган ҳолда кечган эрсада, Стивен баҳснинг учинчи раунди иккинчи дақиқаси давом этаётган онда яна бир бор гильотинага мурожаат қилди ва баҳсни муддатидан олдин якунлади.

Юннус Беннаули Флориан Байилига қарши.
Аксар жангларини она ватани Францияда ўтказувчи жигарранг белбоғ соҳиби Юннус ўзининг репертуаридаги яна битта қизиқарли жангни бельгиялик Флориан Байилига қарши ўтказди. Оёғини маҳкам турган Юннус жанг кечишини ўз қўлига олди ва эпизодларда тейкдаунларни муваффақиятли амалга ошириб, сабмишенга интилди. Ўз ўрнида Флорианнинг асосий қиладиган иши пастки қаватлардан бўлаётган штурмларни бартараф этишдан иборат эди, аммо, жангнинг сўнгги қисмида темп ва чидамининг юқорилиги сабабли Беннаули ҳакамларнинг наздида жангда фаол ҳаракатларни етарлича қилди дея баҳоланди ва очколар ҳисобига кўра улоқни ўзида олиб қолди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!