Африка Кубоги. Сенегал ишончли тарзда Тунисдан устун келди
Ads

 

Африка Миллатлар Кубоги "B" гуруҳи 3-турида Тунис ва Сенегал терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Мазкур ўйинда сенегаллик футболчилар ишончли тарзда 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувнинг 10-дақиқасида Садио Мане пенальтдан ҳисобни очган бўлса, 30-дақиқада Мбожи ҳисобни оширди. Шундан кейин голлар киритилмади ва Сенегал "B" гуруҳи пешқадамига айланди. 

Аввалроқ ушбу гуруҳдан ўрин олган Жазоир ва Зимбабве терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнагани ҳақида хабар қилгандик

Тунис – Сенегал 0:2

Голлар: 0:1 – 10, пенальти Мане, 0:2 – 30 Мбожи.

Тунис – Матлути, Абденнур, Наггез, Маалуль, Бен-Юссеф, Лахмар, Азуни (Хазри, 46), Сасси, Слити, Мсакни, Акайши (Хенисси, 64).

Сенегал –   Диалло, Кулибали, Мбенге, Гассама, Мбожи, Куяте (Диоп, 88), Ндиайе (Севе, 72), Кейта (Сарр, 62), Гуйе, Мане, Диуф.

Огоҳлантиришлар: Абденнур (9), Мбенге (36), Кулибали (41).