Африкадан чиққан энг зўр футболчи ким?

Африка иқтидорли футболчиларга бой қитъа. Европада ушбу минтақа вакилларининг кўплиги шундан далолат беради. Франциянинг ўзидан 69 нафар чарм тўп устаси Африка Миллатлар кубогида иштирок этиш учун Европани вақтинча тарк этди.

Британиянинг FourFourTwo журнали футбол тарихидаги  энг зўр африкалик футболчилар рейтингни тузди.

Унга кўра, “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олди.

Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:

Муҳаммад Салоҳ (ҳужумчи, Миср).

Жорж Веа (ҳужумчи, Либерия).

Самуэль Это'О (ҳужумчи, Камерун).

Дидье Дрогба (ҳужумчи, Кот-д'Ивуар).

Яя Туре (полузащитник, Кот-д'Ивуар).

Садио Мане (ҳужумчи, Сенегал).

Рияд Маҳрез (ҳужумчи, Жазоир).

Абеди Пеле (ярим ҳимоячи, Гана).

Майкл Эссьен (ярим ҳимоячи, Гана).

Жей-Жей Окоча (ҳужумчи, Нигерия).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Xaмзаев
25/01/2024 17:22
Нванкво Кану деганлари бўларди бир пайтлар Тери Анри билан ёрарди ўйинларни