Африкалик миллиардер "Арсенал"ни сотиб олмоқчи

Африкалик миллиардер Алико Данготе 2021 йилда Лондоннинг “Арсенал” клубини сотиб олишни режалаштирмоқда.

“Бу мен бир кун келиб сотиб олмоқчи бўлган клубдир. Бироқ, ҳозир мен ўз лойиҳаларим устида ишлаяпман. 2021 йилга қадар ушбу ишларимни якунлаб олсам, шундан сўнг “Арсенал”ни сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўраман”, - дейди Данготе.

Таъкидлаш керакки, 62 ёшли нигериялик бизнесмен “канонирлар”нинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. “Арсенал” айни дамда АПЛда 10-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!