Африканинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ким бўлади?

Рўйхатдан "Арсенал" ва Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг, "Ливерпуль" ва Сенегал форварди Садьо Мане ҳамда унинг жамоадоши, Миср ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳлар жой олишган.

Қизиғи ўтган йилги номинантлар ҳам айнан ушбу учлик эди. Ғолиб номи эса 8 январь куни Дакарда ўтадиган тантанали маросимда эълон қилинади.