Африканинг энг зўр уч футболчиси бор. Ёзда уларнинг бозори қайнайди

Камерунда давом этаётган Африка Миллатлар кубогини европалик скаутлар диққат билан кузатиб бормоқда. “Қора қитъа” футболчилари жисмоний қуввати, чаққонлиги, кучли бардоши билан қолганлардан ажралиб туради.

Мутахассислар қитъа миқёсидаги мусобақада гранд клублар эътиборига тушган уч футболчи ҳақида маълумот бермоқда.

Буркина-Фасо терма жамоаси марказий ҳимоячиси Эдмонд Тапсоба Бундеслига вакили “Байер”да тўп тепмоқда. Жорий мавсумда Германия чемпионатида тўққизта учрашувда битта гол урган ҳимоячининг трансфер суммаси 36 миллион фунтга етди. Ҳозирнинг ўзида 22 ёшли ўйинчига  “Челси” қизиқяпти.

Нигерия терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Самуэль Чуквуезе тўрт мавсумдан бери “Вильярреал”да ўйнаяпти. 22 ёшли ярим ҳимоячи Испания чемпионати, мамлакат кубоги ваУЕФА Чемпионлар лигасида жами 17 маротаба майдонга тушиб, бешта гол ва битта ассист қайд этди. Ўз вақтида 500 минг еврога олинган футболчининг ҳозирги нархи 20 миллион еврога етди.

Марокаш терма жамоасининг 23 ёшли етакчиси Ашраф Ҳакими анчадан аввал ном қозонган. Кучли бешликдан учтасида турли совринларни қўлга киритган. “Реал” сафида Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, “Боруссия Д”да Германия кубоги эгаси, “Интер”да Италия чемпиони бўлди. Ўтган ёзда ПСЖга ўтган ҳимоячи бу мавсум Франция чемпионлигини қўлга киритишга яқин. Энди навбат Англия чемпионатига етгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!