Афсонавий дарвозабоннинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди (видео)

Кеча Дортмунд шаҳрида “Боруссия” клуби ва Германия терма жамоаси дарвозабони Роман Вайденфеллернинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 37 ёшли посбон ўзининг футболчилик фаолиятини ўтган мавсум сўнггида якунлаган эди.

Ўтказилган хайрлашув учрашувида “Романнинг дўстлари” ва “Боруссия” юлдузлари” ўзаро баҳс юритди. Шу куни майдонда Михаэль Баллак, Роберт Ковач, Пер Мертесакер, Лукас Подольски, Марсио Аморозо, Свен Бендер, Йенс Леманн, Марсель Шмельцер ва яна бир қатор футбол юлдузлари тўп суришди. “Боруссия” юлдузлари” жамоасига Юрген Клопп устозлик қилди.

Учрашув 4:1 ҳисобида “Боруссия” Юлдузлари”нинг ғалабаси билан якунланди. Вайденфеллер эса учрашувда 2та пенальтини қайтариш билан бирга 2та голга муаллифлик ҳам қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!