Афсонавий жангчи UFC’ни тарк этди ва фаолиятини якунлади
Афсонавий ММА жангчиси ва энгил вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони Жозе Альдо ушбу промоушендан кетди ва профессионал фаолиятини ҳам якунлади. Бу ҳақда Combate портали хабар бермоқда.
36 ёшли бразилиялик жангчи ташкилотга ўзаро шартномани бекор қилиш истаги ҳақида маълум қилди, UFC эса бу талабни қондирди.
Альдо профессионал ММАда 39 та жанг ўтказиб, уларнинг 31 тасида ғалаба қозонган. У 2009 йилдан 2015 йилгача энгил вазн тоифасида WEC/UFC камарига эгалик қилган.
Фикрлар