Афсус! Бир киши кам қолган Ўзбекистон ОТЖ Австралияга ютқазди ва Олимпиада йўлланмасидан қуруқ қолди

Бугун 23 ёшликлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3-ўрин учун баҳс бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Австралия билан куч синашади. Ғолиб Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.

Австралия - Ўзбекистон ўйинини ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилинг

Ушбу ўйинни "Спорт" телеканалида Дилшодбек Тўхтабеков ва Бобур Акмалов биргаликда шарҳлаб боради. Бу ҳақда Бобур Акмалов телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Австралия - Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.

EPG8yAwX0AEMiUi

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. SPORTS.uz сайти мухбирлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридан ушбу ўйиннинг матнли онлайн трансляциясини амалга оширмоқда.

Жамоаларнинг таркиблари билан танишиб олинг:

EPIAci_UwAA5woW

* Бугун тарихий ўйин. Ғалаба қозонган жамоа Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади. Шу боис учрашувнинг аҳамияти жуда юқори. Мазкур баҳсда терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекитондан юзлаб мухлислар ташриф буюришди. Қолавреса, футболчиларга далда бўлиш учун Суперлига клубларининг мураббийлари ҳам Таиландга келишди.

photo_2020-01-25_16-40-14

* Ушбу ўйинни "Спорт" телеканалида Дилшодбек Тўхтабеков ва Бобур Акмалов биргаликда шарҳлаб боради.

1* Учрашув бошланди бошланди. Тўпни ўйинга ҳамюртларимиз киритиб беришди.

3* Вакилларимиз дастлабки дақиқаларда тўпни ушлаб туришга эътибор қаратишмоқда. Аммо рақиб бизнинг хатони кутиб тезкор ҳужум ташкил этишга уринмоқда.

5* Д`Агостино қанотдан оширилган тўпга сакраш чоғида дарвозабонимизга қўполлик ишлатиб, гол урди. Ўз навбатида ҳакам бу голни бекор қилди.

8* Абдулла Абдуллаев ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўналтирди. Аммо анча ноаниқ.

11* Хавфли вазият! Бобир Абдихолиқов чап қанотдан оширган тўпни Жасурбек Яхшибоев боши билан дарвозага йўналтирди. Аммо рақиб посбони ўз ўрнида.

14* Айни пайтга келиб ташаббус ҳамюртларимиз томонида. Австралияликлар ўз имкониятларини кутишмоқда.

* Мухлислар футболчиларни тинмай қўллаб туришибди.

8251579954967

17* Хавфли вазият! Жасурбек Яхшибоев ўнг қанотдан юриб, дарвозага зарба берди. Бироз ноаниқ.

22* Охирги 2-3 дақиқа "кенгрулар" босим қилиб кўришди. Барча ўз ўрнида.

23* Жарима майдонига юқоридан оширилган тўпни Нурилло Тўхтасинов худди шундай йўналтирди. Яна ноаниқ.

28* Жуда ҳам хавфли вазият! Жасурбек Яхшибоев жарима майдонида 2 та рақибни алдаб зарба берди. Ҳимоячиларга тегиб, ҳавога кўтарилган тўпни Нурилло Тўхтасинов яқин масофадан тўрга кирита олмади.

33* Жанубий Корея бизни қандай қамал қилган бўлса, биз ҳам Австралияни шу тарзда ҳимояланишга мажбур қиляпмиз.

34* Илҳомжон Алижонов ҳаволатиб узатган тўпни рақиб посбони қийинчилик билан бартараф қилди.

36* Хавфли вазият! Бобир Абдихолиқов қаршисидаги рақибни алдаб жарима майдони ичидан зарба берди. Бироқ тўпни бошқа ҳимоячи қайтариб юборди.

Бобирга яна қанча қулай имкониятлар керак???!!!

43* ўйин темпи бироз пасайгандек, Аммо футболчиларимиз тинмаяпти. Ҳужум кетидан ҳужум...

45* Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.

45+1* Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади 0:0. Танаффус.

EPIUq77UcAI_gQ7

46* Иккинчи тайм бошланди. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!

47* Яна бошланди. Гоооол. Австралиялик Д`Агостино марказдан 3 футболчидан ўтиб, жарима майдонига кирди ва гол урди.

53* Нурилло Тўхтасинов ўрнига Ойбек Бозоров майдонга тушди.

54* Хавфли вазият! Илҳомжон Алижонов чап қанотдан узатган тўпни Миржаҳон Мираҳмадов эгаллаб зарба бермоқчи бўлди. Бироқ тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчакдан оширилган тўпни эса посбон қийинчилик билан бартараф қилди.

58* Иккинчи тайм ёмон бошланди. Биргина зарба эвазига австралияликлар гол уришди. Ҳужумни биз қилдик, улар гол уришди.

59* Жасурбек Яхшибоев шериги билан девор услубида комбинация ташкил этди ва ўзи зарба берди. Дарвозабон тўпни яна эгаллаб олди.

60* Ойбек Бозоров майдон марказида рақибига қўполлик ишлатгани учун қизил картоқка олди. 

61* Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шароф Муҳитдинов майдонга тушди.

64* Хавфли вазият! Шароф Муҳитдинов чамаси 22 метрлар узоқликдаги жаримадан зарба берди. Жуда хавфли. Аммо ноаниқ.

70* Сон жиҳатидан устун бўлган Австралия бемалол ҳаракат қилмоқда. Бизникилар эса энди кўп куч сарфлашларига тўғри келяпти.

71* Баккус жарима майдонимиз ичидан зарба берди. Абдувоҳид Неъматов тўпни эгаллаб олди.

74* Футболчиларимиз охиригача ҳаракат қилишмоқда. Аммо австралияликлар зарба беришга имконият беришмаяпти.

76* Илҳомжон Алижон ўрнига Достон Ибрагимов майдонга тушди.

79* Ўйинда устунлик тўлалигича терма жамоамиз томонида. Австралия эса вақт чўзишга ўтди. Муйдонга ётиб олмоқда футболчилар. Улар ҳам араблардан ўрганмоқда.

83* Кетма-кет ҳужумлар австралияликларни довдиратиб қўйди. Аммо ҳозирча ҳужумларимиздан наф чиқмаяпти.

88* Жасур Яхшибоев ўнг қанотдаги жарима зарбасидан тўғри дарвозага тўпни тепди. Анча ноаниқ.

90* Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90+5* Ўйин якунланди. Биргина гол Австралияга ғалаба тақдим этди ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон ОТЖ эса 4-ўрин билан кифояланди.

EPIjWRPU8AAn3Ud

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
25/01/2020 19:29
Sayt hodimlari. seladan iltimos. murabbiyga savol beringla qani. Tuhtasinov. Islom Qobilob. Yahshiboev. bulani nimaga olib ketkan.
&
25/01/2020 19:38
Marojni yib kisayam maylidiyiy. Nima qilarding 30 ta uyinchi olib borib u yoqqa 12-uyinchi 1 ta murabbiy buldi uynamagan bollani uvoli tutdi eeeeee shu futbol kurmayman deymanu baribir yana ishonib qoladida odam oxrida usha gap.......
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
25/01/2020 21:01
Shunchaki alam qilgani manga bizaga har safar. murabbiylarimizni hatosidan shu kuyga tushamiz. Jurnalistlarmiz. endi utker utker savollarni kutib qolamiz
&
BBS UZB
25/01/2020 19:06
Qisqasi an'ana davom etadi... Alamlar
Islom Esanov
25/01/2020 19:24
rahmat senga Ravshan Ermatov sen bo`lmasang Olimpiadaga chiqib ketarmidik ko`rib turib istefo bermadi ko`ramiz Ermatov xatosini bo`yniga oladimi ???
&
25/01/2020 19:35
Yahshi hakam uyinda kurinmaydi. Ermatov ham kurinmaydi. Kurinmovdi. Kurinmaydiyam.
&
real madrid fanati
25/01/2020 19:25
sayt ijodkorlari fedaratsiyadagilarni tel nomerini yozib chiqaringlar
Abdurasul Pirxonov
25/01/2020 19:25
Миллионы канцертида айганди маза килиб уйноволик яна чемпион буламизми йукми
&
real madrid fanati
25/01/2020 18:54
chichdilaringmi chimolar jalka silarni o‘yinlaringga ketgan asab
&
Fc soloko jem
25/01/2020 18:41
Bobir abdu xoliqo‘v chichdi yana vaziyatlardi urolmadi.
Bollar davay 35 mlon axolini ko‘zi sizlarda
Абдусамат Жураев
25/01/2020 21:11
Яхшибоев бир милон ко ттттгииимм санга Хезалак сочингни тарагунча к ....ни тарасанг булмайдими виждон деган нарса борми санда 90 мин 22 узатма 19 таси ноаник ДРУЛОВИЧ кутинга урибкуйганми Яхшибоев хато килсаям уйнатаверасан
Дилшод Даврлнов
25/01/2020 20:27
Аввало корупсияни йукотсак хаммаси булади Узбекистонда хамма сохадагилар корупсион иш олиб боришади Хатоки гудак беморгача
Jasur Mamataliyev
25/01/2020 20:11
Вай блеен одам чидаб-чидаб сабрни хам чегараси борку, шархловчилар ва Даврон Файзиев агар шунча халқни қарғишидан қўрқсангиз бошқа футболчиларнинг ёнини олманг, сабаби халқни қарғиши ёмон. Мағлубиятга алоқангиз бўлмаса хам халқни оғзини ёпманглар ва уларга ақл бўлишни ўрнига вазифангизни ситқи дилдан бажаринг уларга бизнинг фикримиз йетиб бормайди сизники боради.Танқидни шу қадар қилингки хар бир сохадаги вакил фақат ўзига ишонсагина қўл урсин ишига, бу гаплар футболчиларга ва мураббийга тегишли.
&
Surxon turon
25/01/2020 20:01
Дуруловч деган одамди опкеган одамга минг минг миинг ланат
&
MTJmuhlis
25/01/2020 20:00
Яхшибоев Бобир Кобилов ушаёгда колаверсин ватан хисси ёг
Ихлос Ихлос
26/01/2020 09:10
Футболди кареслардан урганикин
Ихлос Ихлос
26/01/2020 09:13
Футболди кареслардан урганишкин
&
Ободон
25/01/2020 19:54
Равшан Эрматов хам федерацияга утган дан кейин гирт эшшакни котоги булиб колди бу кунингдан улганинг яхши хамманг бир гурсанлар санларга эмас олимпиадаги бориш гандонлар
Baxriddin Murodov
25/01/2020 19:53
Ermatov nima qilar ekan bundan buyo‘g‘ida karrrupsiyani yo‘qotish kerak amalda
&
Lochin79
25/01/2020 19:53
Bollarda ayb yuq.ayb ularni tanlaganlarda.
Balki kimlarnidir erkatoylaridir.borib uynab kel degan bulsa uynagani borganda.
Nechta uyinchi bilan borgan bular.14ta mi.
Bazilar pachkasi ochilmay borib kelyapti.
HULLAS MUNOSIBLAR CHIQDI OLIMPIAYADAGA
Baxriddin Murodov
25/01/2020 19:49
ichki chempionat qarg‘ishi urgan bizning chempionatda halollik yo‘q
&
UZB
25/01/2020 19:46
o'l bu kuningdan marazlar
Po`latjon Muxammedov
25/01/2020 19:46
Yaxshiboyev bor ekan termada Faqat yutqazadi
Dilshod Muratov
25/01/2020 19:46
Bir tinga qimmat murabbiy ekanu Drulovich.
Berdiev bn Abramov Taylandga borib bir nimalar ishlab chiqib taktika qilib bermaganida edi 5 ta golni urmasdik kamida 2 ta gol bilan yutqazardik.
Qisqa qilib aytganda CHICHQOQLAR...
&
JASUR3838
25/01/2020 19:44
Yana usha gap. Man endi futbool kurmayman undan kura boks kuraman uzbni boksi hich qachon uyaltirmaydi. Olg'a baksiyorla.....
Олдинги фикрларни кўрсатиш