Агамуродовдан сўнг "Динамо"ни яна бир мураббий тарк этди

Кўп йиллардан буён «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритиб келган самарқандлик собиқ футболчи ва мураббий Рафаэль Баласанян клуб билан расман хайрлашди, - бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бунгача «Динамо» клубида бир қатор мутахассислар билан бирга фаолият юритиб, ёрдамчи мураббий лавозимида ишлаб келган Рафаэль Баласанянга Навоийнинг «Қизилқум» клубидан таклиф тушди.

У «Динамо» жамоасидан «Қизилқум» клубига ўтиб, бош мураббий сифатида иш бошлаган Тачмурод Агамуродовга ёрдам беради.

Маълумот учун, «Динамо» клуби раҳбарияти бош мураббий лавозимига аксарият мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда. Шундан сўнг бўшаб қолган мураббийлар штаби ҳам шакллантирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!