Агар Коутиньо
Ads

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо “Барселона”га ўтса, у ерда қанча маош олиши маълум бўлди.

Sport.es сайтининг хабар беришича 25 ёшли бразилиялик футболчи каталонияликлар сафида йилига 14 млн евро маош олиши мумкин. Бундан аввалроқ, “Барселона” Коутиньонинг трансфери учун мерсисайдликларга 150 млн еврогача пул таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, агар Коутиньонинг трансфери амалга ошадиган бўлса, “Барселона” ўзининг 3 нафар футболчиси билан ҳайрлашишига тўғри келади. Улар орасида Андреа Гомеш ҳамда Арда Туран каби футболчилар бор. Ўз навбатида португалиялик футболчига "Ювентус" қизиқиш билдираётган бўлса, туркиялик футболчини "Монако" ўз сафида кўрмоқчи.

Минбар

Барча блоглар