Агар Луис Энрике шартномани узайтирмаса, у ҳолда “Барселона”ни Унсуэ бошқаради

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти агар Луис Энрике “қўқ-анор ранглилар” билан шартномани узайтиришни истамаса клубни ким бошқариши мумкинлиги ҳақида ўйлашни бошдади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Луис Энрике “Барселона”нинг ишончини тўлиқ оқлади ва клуб унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Ўз ўрнида испаниялик мутахассис янги шартнома борасидаги саволга баҳорда жавоб беришини айтган. Агарда Энрике клубни тарк этадиган бўлса, у ҳолда “Барселона”ни катта эҳтимол билан Хуан Карлос Унсуэ бошқариши кутилмоқда.  Унсуэ айни дамда Энрикега мураббийлар штабида ёрдам бермоқда.

Маълумот учун, Унсуэ ўз вақтида “Нумансия” ва “Расинг” каби жамоаларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!