
Агар Роналду бўлмаганида...
Англиялик собиқ ҳужумчи Иан Райт “Манчестер Юнайтед”нинг жорий мавсумда эгаллаб турган ўрнида Роналдунинг меҳнатлари юқори деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду кеча АПЛ доирасида "Норвич"га (3:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.
“Агар “Манчестер Юнайтед” сафида Роналду бўлмаганида, улар турнир жадвалидаги ҳозирги ўрнига яқин ҳам келолмасди. Бунинг учун унга миннатдорчилик билдиришлари керак. У ажойиб футболчи.
Гап “Манчестер Юнайтед” дарвозасига икки бор тўп киритган жадвалининг қуйи қисмидаги “Норвич” ҳақида кетмоқда. Агар "Юнайтед" "Ливерпуль"га қарши ҳам шундай ўйнаса, улар парчаланиб кетади", - деди "Арсенал" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси.
Фикрлар