Агар шу иш бўлмаганида, Месси ҳеч қачон МЛС клубига ўтмаган бўларди

МЛС комиссари Мессининг океан ортига қилинган трансферида Дэвид Бекхэмнинг ўрни муҳимлигини алоҳида тилга олди.

"Агар Бекхэм 2007 йилда бизнинг лигага келмаганида МЛСда Месси бўлмасди. Бу МЛС дунёнинг энг яхши, энг машҳур футболчилари учун танланган лигага айланиши мумкинлиги ҳақидаги биринчи воқелик эди.

Гарчи бу ерда Дэвидга бошида бироз қийин бўлган бўлса-да, кейинчалик "Гелакси" учун, лига учун фантастик даражада фойда келтирди. Агар Дэвид бу қарорни қабул қилмаганида, МЛС қандай бўлишини тасаввур қила олмайман”, - дейди МЛС комиссари Дон Гарбер.

Маълумот учун, Дэвид Бекхэм 2007 йилда “Лос-Анжелес Гелакси” клубига кўчиб ўтди ва жамоа билан икки марта МЛС чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!