Агар “Ювентус” ЕЧЛда ғолиб бўлса, Буффон ёзда фаолиятини тугатмайди
Ads

Италия ва “Ювентус” жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунламаслик учун ягона вариант клубининг ЕЧЛда ғалаба қозониши эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Sky Italia нашри хабар бермоқда.

- Бу мен учун охирги мавсум. Фақат жиҳатда қарорримни ўзгартираман, у ҳам бўлса, "Ювентус" ЕЧЛда чемпион бўлса. Чунки, "кекса синьоралар" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига боради ва мен бундан қуруқ қолишни истамайман. Бундай ҳолатда чемпионатда ўз ўрнимни Войцеху Щесннига беришга тайёрман. Чунки сабаби уни ўйин амалиётидан маҳрум қилмаслик лозим, - дейди Буффон.