Агент: Бэйлнинг нархи Неймарники билан бир хил

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси  Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт уэльслик мижози ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бэйлнинг нархи ҳудди Неймарники билан бир хил деб ўйлайман. У “Реал”ни яхши кўради ва ҳеч қаерга кетмоқчи эмас. Хатто Роналдунинг жамоадан кетиши ҳам у учун қизиқ эмас. Усиз ҳам Бэйл “Реал”да юлдуз бўлиб қолаверади.

У келажакда “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин. Бундан ташқари А Серия жамоалари уни сотиб олишига кўзим етмайди. Унга “Тоттенхэм”да ўйнаб юрган чоғларидаёқ бир италян клуби жиддий таклиф билдирган эди. Бироқ, “шпорлар” ўшанда бунга рад жавобини беришган”, - дейди Бернатт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!