АГМК - "Бунёдкор" 4:3 (видео)

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон Лига кубоги 3-туридан ўрин олган АГМК ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Олмалиқ шаҳрида кечган учрашув голларга бой бўлди ва якунда мезбонлар 4:3 ҳисобида рақибдан устун келишди. Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва гуруҳда 1-ўринни олиб, плей-офф йўлланмасига эга чиқди. "Бунёдкор" эса 3 очко билан мусобақадаги юришини якунлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!