АГМК - "Насаф": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+6'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+5'
"Насаф"да сўнгги имконият ҳам муваффақиятсиз якунланди. Бурчакдан оширилган тўпга берилган зарбани дарвозабон ушлаб олди.
- 90+3'
Жарима майдонига оширилаётган кетма-кет узатмаларни олмалиқлик ҳимоячилар жарима майдонидан шунчаки узоқлаштирмоқда.
- 90+2'
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари "Насаф"нинг катта учтунлиги остида кечмоқда.
- 90+1'
Станоевичнинг зарбасини мезбонлар блоклашни уддалади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Ҳусниддин Алиқуловнинг бош билан берган зарбасини ҳимоячи дарвоза чизиғидан олиб чиқди.
- 89'
Жарима майдонига узатилган навбатдаги пасни Раҳмонов қайтарди.
- 87'
Шароф Муҳитдиновнинг зарбаси АГМК футболчисини майдонга қулатди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 86'
"Насаф" яна бир стандартга эга бўлди. Бу сафар қулайроқ нуқтадан.
- 85'
Тошматов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Акмал Шораҳмедов ўйинни давом эттиради.
- 84'
Ғофуров жарима майдони яқинида Станоевични йиқитди. Меҳмонларда навбатдаги стандарт юзага келди.
- 83'
Футболчилар ўзаро жандаллашиб кетди. Ҳакам уларга оғзаки огоҳлантириш берди.
- 82'
Марко Станоевичнинг стандартдан йўллаган кучли зарбасини Раҳимов қайтарди.
- 80'
Ислом Кенжабоев ўз ўрнини Шоҳмалик Комиловга бўшатиб берди.
- 78'
Яқин масофадан Ҳусайн Норчаев зарба бера олмади. Қаршиликлар яна бир жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 77'
Абдиҳолиқлвнинг зарбаси ҳимояига тегиб, ўз кучини йўқотди ва дарвозабон қўлларига келиб тушди.
- 75'
Ватсадзе ўрнига Полвонов, Григалашвили ўрнига Раҳматов майдонга тушди.
- 73'
Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 70'
Станоевичнинг узоқ масофадан берган зарбасини Раҳимов ушлаб олди.
- 68'
Бахром Абдурахимов ўрнига Шаҳзод Нурматов ўйинга қўшилди.
- 67'
Марказга узатилган бу сафарги тўпни Сардор Раҳмонов узоқлаштирди.
- 65'
Ғолиб Ғайбуллаев ўз ўрнини Хусайн Норчаевга бўшатиб берди.
- 64'
Икки рақибини усталик билан алдаб ўтиб, зарба берган Кенжабоеа бироз мўлжалда адашди.
- 63'
"Насаф"нинг штурми давом этади: бу сафар жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 61'
Бобир Абдиҳолиқовнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Бўш қолган дарвозага йўлланган такрорий зарба ноаниқ кетди.
- 59'
Ғайбуллаевнинг жарима майдонига оширган тўпига ҳеч ким ета олмади.
- 57'
Миржалол Қосимов шогирдлари фаолликни оширмоқда. Энди ўйин "аждарлар"нинг тўлиқ назоарати остида кечмаяпти.
- 55'
Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумини Акмал Мозговой бартараф этди. АГМКда жуда қулай вазият юзага келган эди.
- 53'
"Насаф" штурм уюштиряпти. Марко Станоевичнинг бу сафарги зарбасини Раҳимов қайтарди.
- 52'
Тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйган Бозоров уни олиб қўйган рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.
- 50'
Маркашга оширилган тўпга Абдиҳолиқов бироз ета олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.
- 49'
Иккинчи таймни меҳмонлар фаол ҳужумлар билан бошлади. Станоевич йўллаган зарбага бироз аниқлик етишмади.
- 47'
Шериги оширган тўпга Кенжабоев ета олмади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
Григалашвили ҳамда Маннонов тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдма кўрсатилмоқда.
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Икки жамоа мураббийлари ўзарро тортишиб қолди. Бош ҳакам уларнинг ҳар иккисини тартибга чақирди.
- 43'
Рақиби билан тўқнашиб кетган Мате Ватсадзе ўзини бироз ноқулай ҳис қилмоқда. Бироқ ҳакам шифокорларнинг майдонга тушишига рухсат бермади.
- 41'
АГМК ҳимоячилари қанотдан оширилган барча узатмаларни бартараф этишмоқда.
- 40'
Рақибга нисбатан қўполлик ишлатган Хусниддин Ғофуров огоҳлантирилди.
- 38'
Ойбек Бозоров ўзининг техник ҳаракатлари билан майдонга йиғилган томошабинлар олқишига сазовор бўлмоқда.
- 36'
"Аждарлар" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 35'
Ҳар икки жамоанинг ҳужумлари жарима майдонига етиб бормай тўхтатилмоқда.
- 33'
АГМК футболчилари марказда тўпни эгаллаб турибди.
- 31'
Жарима майдонига оширилган тўпга Кенжабоев бироз ета олмади. Яхши имконият қўлдан кетди.
- 30'
Абдурахимов Ғофуровни қулай позицияга чиқаришни мақсад қилганди. Бироқ Эшмуродов тўпни тўхтатиб қолди.
- 29'
Ўйин назорати Бердиев шогирдлари томонга ўтди. Улар майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширяпти.
- 27'
Шароф Муҳитдиновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 26'
Бозороа Абдиҳолиқовни олдинга бошлади. Бироқ Бобир шеригининг ниятини тушунмади.
- 24'
Ислом Кенжабоев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.
- 23'
Сулейманов жарима мйдонидаги шерикларига пас оширди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.
- 21'
Мате Ватсадзе воқеалар ривожидан яна бир бор илгарилаб кетди.
- 19'
Тошматов томонидан жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди. Қайтган тўпга берилган зарбага аниқлик етишмади.
- 18'
Мезбонлар фаолликни давом эттирмоқда.
- 16'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! АГМК ҳисобни очди!
Қанотдан марказга оширилган тўпни Бахром Абдурахимов дарвозага йўллади.
- 16'
Ватсадзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 14'
Ўйин бироз кескин курашларга бой тарзда бошланди. Ўртага тикилган финал чипталари футболчиларни ўзини аямай футбол ўйнашга мажбур қилмоқда.
- 13'
Шериги узатгган тўпга ета олмаган Бозоров рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетди. Валижон Паҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 11'
Акмал Мозговойга тиббий ёрдам керак.
- 9'
Олмалиқликлар рақибни ўз ярим майдонида тўпсиз қолдиришга уринмоқда. Қосимов шогирдлари эрта прессингга урғу беряпти.
- 7'
Абдиҳолиқов рақибнинг хатосидан унумли фойдалана олмади. Ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундиришда техник хатога йўл қўйди.
- 6'
Қаршиликларнинг илк ҳужуми бесамар якунланди. Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 4'
Мезбонлар эрта прессинг уюштириб, дарҳол рақибни тўпсиз қолдирмоқда.
- 3'
"Насаф" жарима майдонига оширилган тўпга зарба бериш жараёнида АГМК футболчиси қоида бузди.
- 2'
Ғофуров бурчак тўпидан тўғридан-тўғри дарвозага зарба берди. Неъматов тўпни қайтарди.
- 2'
Илк дақиқалардан олдинга ўтган майдонг эгалари бурчак тўпи ишлаб олди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси шай!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.
Фикрлар