
АГМК бу мавсум қайси ўринлар учун даъвогарлик қилади?
Хабарингиз бор Олмалиқнинг АГМК клуби раҳбарияти мавсум бошида жамоага тажрибали мутахассис Миржалол Қосимов ва бир қатор истеъдодли ҳамда маҳоратли футболчиларни жалб этди. Аммо, “кончилар”нинг ҳозирча чемпионатдаги ишлари у қадар яхши эмас. Жамоа ортда қолган 12та турдан сўнг 10-ўринни эгаллаб турибди.
АГМК сардори Акмал Шораҳмедов эса SPORTS.uz муҳбири билан бўлган суҳбатда жамоа бу мавсум қайси ўринларни қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
- Вазиятга реал қарайлик, АГМК бу йил қайси ўринга даъвогарлик қила олади деб ўйлайсиз?
- 5-6 таликка ҳаракат қилса бўлади. Ҳозир ҳамма жамоа бир-бирига яқин жойлашган. Вазиятга реал қарасак, ҳозир “Пахтакор” ҳаммадан кучли.
Шораҳмедов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар