АГМК "Бунёдкор" етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Бунёдкор" вингери Хуршид Ғиёсов жамоасини ўзгартириши мумкин. 

Tecno

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, 26 ёшли футболчи хизматига АГМК клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Олмалиқликлар жамоани тарк этган Ҳусниддин Ғофуров ўрнини Ғиёсов билан тўлдирмоқчи.

2021 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 25та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва ўз номига 4та ассист ҳам ёздириб қўйган. 

Comments

You must be logged in to commet!