АГМК футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди, улар орасида янги футболчилар ҳам бор

Клуб кеча ўйинчиларини тиббий кўрикдан ўтказди. АГМК матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки тиббий кўрикда жамоа таркибида шуғулланаётган 24 нафар футболчи иштирок этди. Улар ичида бир қатор янгилар ҳам мавжуд бўлиб, жамоа таркибида шуғулланаётган янги футболчилар билан шартнома имзоланиш арафасида турибди. Санъат Шихов, Сардор Раҳмонов, Акбар Тўраев, Бобур Йўлдошев, Шаҳзод Шайманов, Мурод Тошматов ва Мирғиёс Сулаймоновлар шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, АГМК 12 февраль куни ОЧЛ-2019 саралаши доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!