АГМК клуби биринчи бўлди

Олмалиқнинг АГМК футбол клуби “2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да кўрсатилган талабларни биринчилардан бўлиб бажаришга эришди.

Бугун — 2 февраль куни АГМК уч томонлама имзоланган клуб сметасини ҳамда клуб бош директорини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди. ПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда клуб бош директорининг шу клуб футболчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун рухсат этилади.

Comments

You must be logged in to commet!