АГМК Миржалол Қосимов билан ўртадаги битимни узайтирди

АГМК клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов билан янги битим тузиб, ўртадаги келишувни узайтирди. Келаси мавсумда ҳам АГМК жамоаси ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов қўл остида ҳаракат қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

АГМК Миржалол Қосимов бошқарувида ўтган мавсум ОЧЛ доирасида 2, Суперкубокда 1, Суперлигада 26, Ўзбекистон Кубогида 4 ва Лига Кубогида 6 ўйин, жами йил давомида 39 учрашув ўтказди ҳамда 17 ғалаба, 6 дуранг ва 16 мағлубият қайд этди. Жамоа Лига Кубоги ва Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борди.

Айни пайтда Қибрайда шуғулланаётган АГМК 6 кунлик дастлабки йиғинни 29 декабрь куни якунлаб, кейинчалик янги йил туфайли бериладиган қисқа муддатли таътилдан сўнг янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги иккинчи йиғинга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!