АГМК нафақат дастлабки мағлубиятини қабул қилди, балки...
Coca-Сola Суперлиганинг иккинчи даврасидаги дастлабки тур бизга ўзига хос натижаларни тақдим этди. Ҳаммани биринчи навбатда “Металлург” – АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин қизиқтираётганди. Биринчи даврани мағлубиятсиз якунлаган Миржалол Қосимов жамоасини қайси рақиб тўхтата олиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмаётганди. 14-турда олмалиқликлар Бекободда “Металлург” билан куч синашишган беллашувда уларнинг “Мавсум-2020”даги дастлабки мағлубияти қайд этилди.
Яна бир эътиборли жиҳати шунда бўлдики, АГМК жорий чемпионатда илк бор майдонни голсиз тарк этди. Улар “Металлург”нинг ягона голига жавоб қайтара олмади. Биринчи даврада ўтказилган барча ўйинларда эса, АГМК камида билан битта, кўпи билан учта гол уриб келаётганди. Бу ҳам Қосимовнинг ҳужумкор ва жанговор жамоани туза олганидан ишора эди. Бироқ иккинчи даврани улар нафақат мағлубият билан бошлади, балки голли сериясига ҳам чек қўйилган ҳолда майдонни голсиз тарк этди.
Фикрлар