АГМК янги бош мураббийга эга бўлган "Бунёдкор"ни синовдан ўтказади. Устунлик "Қалдирғочлар" томонида, лекин...

  • 15 мая, 2022, 13:46
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 9-тури доирасида АГМК Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини меҳмон қилади.

Tecno

Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзаро барча мусобақалардаги умумий ҳисобда 36-учрашувига айланади. "Бунёдкор" ва АГМК қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 9 маротаба Олмалиқ клуби ғалабани тантана қилган, 7 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасига: 65-42.

Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида турлича жойлашишган. АГМК 13 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 11 очко тўплаган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

Суперлиганинг 8-туридан сўнг чемпионатдаги илк истеъфо бўлажак рақибимиз "Бунёдкор"да рўй берди.

Жамоани бошқариб келган Шуҳрат Мақсудов истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига вақтинча бош мураббий вазифасини бажариш масъулияти Виктор Карпенко зиммасига юклатилди. Карпенко "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида илк дебют ўйинини айнан АГМКга қарши баҳсда ўтказади.

Бўлажак учрашув 16 май куни ОКМК спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади, - дея хабар бермоқда АГМК матбуот хизмати.

Гарчи ўзаро баҳслардаги устунлик "Қалдирғочлар" тарафида бўлса-да, бугунги кунда Миржалол Қосимов бошчилик қилаётган АГМК клубининг ўйини ва таркиби рақибникидан устунлиги сезилиб турибди. Бу устунлигини ҳам амалда кўрсата олармикин? Буни биргаликда кузатамиз. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию