АГМК йиғинида эронлик футболчи қатнашмоқда
Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМк клуби айни дамда Туркияда йиғин ўтказмоқда.
Олмалиқликларнинг Анталиядаги йиғинида эронлик футболчи, 1995 йилда туғилган Сияваш Хагнозари кўрикда бўлиб турибди.
Футболчи охирги тўрт мавсумдан буён Украина клуби «Волин» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган. Йиғин давомида агарда футболчининг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, унда футболчи АГМК жамоаси аъзосига айланиши мумкин.
Фикрлар