АГМКни учта футболчи тарк этди

Турли йилларда олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Акбар Тўраев ва ярим ҳимоячи ҒуломҲайдар Гулямов АГМК билан хайрлашди.

Шартномаси якунлангани боис жамоани тарк этган Акбар Тўраев ҳамда ҒуломҲайдар Гулямовга АГМК либосидаги ўйинлари ва меҳнатлари учун клуб миннатдорчилик билдирди ҳамда бу икки футболчининг келаси фаолиятида омад тилади.

Шунингдек, ўтган мавсум ёшлар таркибидан асосий жамоага қўшилган ва элитада дебют қилган Камрон Сайдазимов ҳам жамоани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ўтган мавсумда АГМКда ўйнаган Санъат Шихов жамоани тарк этганди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоа иккинчи йиғинни 3 январдан бошлаб АГМК қароргоҳи бўлиб турган Дўрмонда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказган ҳолда олиб бормоқда.

Манба: АГМК телеграм расмий канали

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!