Агуэро 2 та ўйинда

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро коронавирусга чалинган инсон билан алоқада бўлгани учун карантинга олинди.

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, COVID-19 хавфи бўлган 32 ёшли аргентиналик футболчи 10 кунлик карантинга юборилган.

Энди Агуэро АПЛ доирасидан ўрин олган "Брайтон" ва "Кристал Пэлас"га қарши ўйинларда “Сити”га ёрдам беролмайди.

Серхио Агуэро жорий мавсум АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)