Агуэро 2019 йилда ўзининг қадрдон жамоасига қайтмоқчи
Ads

Аргентина терма жамоаси форварди Серхио Агуэро «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси тугагач ўзининг қадрдон жамоаси ҳисобланган «Индепендьент» клубига қайтишни режалаштирмоқда. Қайд этиш лозимки, 29 ёшли футболчи 2006 йил Европага келгунига қадар 9 йил мобайнида айнан мана шу клуб шарафини ҳимоя қилган. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади.

“Менда "Сити” билан шартномам якунлангач “Индепендьент”га қайтиш режаси ҳамиша бўлган. Бироқ, менда “Манчестер Сити” билан шартномамни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд, лекин, Аргентинага қайтиш ғояси ҳам йўқ эмас”, - дейди Агуэро Goal интернет нашрига берган интервьюсида.