Агуэро: "Анри ва Лэмпард билан бир қаторда туришдан бахтиёрман "
"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро кеча АПЛ легионерларининг энг яхши тўпурарига айланганидан сўнг жамоа аъзолари ва муҳлисларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
"Ғалабадан ва эришилган янги ютуқдан -Тьерри Анри ва Френк Лэмпард сингари афсоналар билан бир қаторда туришдан бахтиёрман. Ушбу натижага эришишда кўмаклашган барчага, жамоадошларимга, "Манчестер Сити" ва муҳлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Бу рекордимни ўғлим Бенжаминга бағишлайман", - дея айтиб ўтди Агуэро.
"Астони Вилла"га қарши ўйиндаги хет-трикдан сўнг Агуэро АПЛдаги голлари сонини 177 тага етказиб олди ва чемпионат легионерлари тўпурарига айланди.
Фикрлар