Агуэро АПЛ тарихидан жой олди

"Манчестер Сити" клуби хужумчиси Серхио Агуэро АПЛнинг 32-тури доирасида "Фулхэм"га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

30 ёшли аргентиниялик АПЛдаги фаолияти давомида 162 марта гол урди.

Агуэро ушбу кўрсаткич борасида Жермейн Дефо билан тенглашиб олди. Шу тариқа у АПЛ тарихидаги энг яхши тўп урарлар рўйхатида 7 ўринни эгаллади.

1 ўрин - Алан Ширер (260)
2 ўрин - Вэйн Руни (208)
3 ўрин - Эндрю Кол (187)
4 ўрин - Фрэнк Лжмпард (177)
5 ўрин - Тиерри Анри (175)
6 ўрин - Роби Фовлер (163)
7 ўрин - Жермейн Дефо ва Серхио Агуэро(162)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!