Агуэро АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

“Манчестер Сити” клуби форварди Серхио Агуэро Англия премьер-лигасининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш керакки 30 ёшли аргентиналик футболчи ўтган ой АПЛда 4та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 7та гол уришга муваффақ бўлган эди.

Эътиборлиси у “Арсенал” (3:1) ва “Челси”га (6:0) қарши баҳсларда хет-трик қайд этди.