Агуэро “Барса” учун ўйнай олмайди

“Барселона” аргентиналик тўпурар Серхио Агуэронинг хизматларидан фойдалан олмайди. Клуб раҳбарияти ҳали ҳужумчини Ла Лига рўйхатидан ўтказиш йўлини топгани йўқ.

“Барселона” президенти Жоан Лапорта 33 ёшли тўпурарни қайдномадан ўтказиш учун жамоа ўйинчилари яна маошини пасайишига розилик бериши кераклигини таъкидламоқда. Яқинда Жерар Пике бошчилигидаги тажрибали футболчилардан бир нечтаси маошининг бир қисмидан воз кечганидан кейин Мемфис Депай ва Эрик Гарсия мусобақада қатнашувчилар рўйхатига киритилганди.

Таъкидлаш жоизки, агуэро шундоқ ҳам октябрь ойигача жамоага ёрдам бера олмайди. Тиббий кўрик футболчининг тўпиғида жиддий жароҳат борлигини кўрсатган.

Аввалроқ, Серхиога Англия премьер-лигасидаги қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!