Агуэро "Барселона"да қанча маош олади?

"Манчестер Сити"дан кетаётган ҳужумчи Серхио Агуэро фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

Esport 3 тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли аргентиналик футболчи “кўк-анор ранглилар” сафида йилига 6 млн евро маош олади. Айтиш керакки, бу унинг "Манчестер Сити"даги маошидан икки баробар кам деганидир.

Агуэро "Барселона" сафига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтади. Чунки унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади.

Серхио Агуэро жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!