Агуэро "Барселона"даги тақдирига ойдинлик киритди
"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро жамоани тарк этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Нашрнинг ёзишича, 33 ёшли аргентиналик футболчи ҳамюрти ва яқин дўсти Лионель Месси клубни тарк этганига қарамай, каталонияликлар сафида ўйнамоқчи.
Аввалроқ, Агуэро "Барса" билан шартномани бекор қилиш имкониятини ўрганаётгани ҳақида хабар берилганди.
Серхио Агуэро “Барселона” сафига шу ёз "Манчестер Сити"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 2 йиллик шартнома имзолаган эди.
Фикрлар