Агуэро "Барселона"дан кетиш пайига тушди, сабаби...
"Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳамюрти Лионель Месси жамоасидан кетгач, Каталония клубини тарк этишни режалаштирмоқда.
La Porteria хабарига кўра, ҳозирда аргентиналик футболчининг вакиллари бир неча ҳафта олдин “Барса” билан имзоланган шартномани бекор қилиш устида иш олиб бормоқда. Улар Агуэронинг кетиш имкониятларини тўлиқ баҳолаш учун имзоланган шартномани диққат билан кўриб чиқишмоқда.
Аввалроқ, Месси ПСЖга ўтишга жуда яқин тургани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро шу ёз "Манчестер Сити"дан эркин агент сифатида "Барселона"га кўчиб ўтган эди.
Фикрлар