Агуэро "Барселона"дан пул талаб қилди

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро меҳнат муносабатларини узиш бўйича келишув доирасида клубдан уч миллион евро талаб қилди. Бу ҳақда Каталония клубининг 2023/2024 молиявий йил учун ҳисоботига таяниб, Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли шартнома бузилганидан сўнг "Барселона" унга пул тўлаши кераклигига ишонган. Ўз навбатида "кўк-анорранглилар" йиллик ҳисоботлар тақдим этилган куни ушбу даъвони тегишли тартибда Ижтимоий судга юборди.

Маълумот учун, Серхио Агуэро "Барселона" сафига 2021 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У каталонияликлар либосида бор йўғи бешта ўйин ўтказди ва бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!