Агуэро дардини айтди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро қийин даврларни бошдан ўтказаётганини маълум қилди. У бир неча ойдан бери тиззасидаги оғриқдан азият чекмоқда.
- Баъзан ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Лекин шундай пайтлар бўладики, бирдан тиззам оғрий бошлайди. Бундан тезроқ қутилиш ва майдонга қайтиш учун бор кучимни аямаяпман. Менга яна озроқ вақт керак, - деди 32 ёшли ҳужумчи.
Серхио Агуэро “Манчестер Сити” тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи ҳисобланади. Кейинги вақтда у кўп вақтини жароҳатларини даволатишга сарфлаётгани боис Гвардиола янги тўпурар ҳужумчи қидирмоқда.
Фикрлар